"CAFA Nation's Cup". Таремидан хет-трик, Азмундан эса дубль ёхуд Ўзбекистон финалда Эрон билан ўйнайди!

CHERY AUTO

"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган Қирғиз Республикаси ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Беллашувда 1:5 ҳисоби қайд этилди ва унда меҳмонлар ғалаба қозонди. 

Tecno

Эрон термаси сафида Меҳди Тареми хет-трик қайд этган бўлса, Сердар Азмун дубль муаллифига айланди. Қўшниларимизнинг ягона голини бизга яхши таниш бўлган Мирлан Мурзаев киритди. 

Шу тариқа, 2 ўйинда максимал 6 очко қўлга киритган Эрон терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиб, финал йўлланмасига эга чиқди. Ҳал қилувчи баҳсда "форс йўлбарслари" Ўзбекистон терма жамоасига қарши саф тортади. 

Comments

You must be logged in to commet!
Шухрат Хусаинов
18/06/2023 00:38
Узбекистанни дабдала Килади эрон