"Бухоро" уй учрашувларини қаерда ўтказиши маълум бўлди

  • 09 Jan 23:37
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бухоро" клуби Тошкентдаги Жар стадиони билан келишувга эришди ва уч томонлама тузилган шартномани Лига рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуоти хабар берди.

Tecno

Шунингдек, "Пахтакор" клуби ҳам ўз аренаси тайёр бўлгунига қадар уй учрашувларини Жар стадионида ўтказиши айтилганди. 

Аввалроқ Суперлиганинг 4 та клуби янги мавсумни қайси аренада ўтказиши ноаниқ эканлиги ҳақида хабар берилган бўлиб, улар орасида "Бухоро" ҳам бор эди. 

Бухоро шаҳридаги стадион Суперлига талаби даражасига қачон тайёр бўлса, Лига уни қабул қилиш учун ўз мутахассисларини юборади. Стадион қабул қилинганидан кейингина мазкур аренада расмий учрашувларни ўтказиш учун рухсат этилади.

Comments

You must be logged in to commet!