
"Бунёдкор" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Ўзбекистон суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Андижон" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда меҳмонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Қалдирғочлар" сафида Томива дублни нишонлаган бўлса, Миржаҳон Мираҳмадов ҳамда Фаррух Икромов бир маротабадан ўз исмини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Мезбонларнинг ягона голи 33-дақиқада Диёрбек Раҳимқулов томонидан киритилди.
Сафардаги ғалаба натижасида "Бунёдкор" очколари сонини 25тага етказиб олган ҳолда, 4-ўринга кўтарилиб олди. Сўнгги поғонадаги "Андижон" 9 очко жамғарган.
Фикрлар