
"Бунёдкор-2003" жамоаси халқаро турнирда 8-ўринни эгаллади
Россиянинг Краснодар шаҳрида Сергей Игоревич Вахрушев хотираси учун VIII халқаро турнири якунланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилган «Бунёдкор-2003» 8-ўринни эгаллади.
7-ўрин учун кечган беллашувда «Рубин-2003»га қарши саф тортган жамоамиз пенальтилар сериясида имкониятни бой берди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб 2:2 кўринишини олди. Пенальтилар сериясида омад рақибга кулиб боқди.
ХОТИРА ТУРНИРИ
7-ўрин учун
«Рубин» (Қозон, Россия) – «Бунёдкор» (Тошкент, Ўзбекистон) – 2:2 (пенальтилар бўйича: 7:6)
Голлар: Юнязов, Михайлов - Элбек Бўриев (2та)
Фикрлар