Бундеслигада нархи энг баландлаган футболчилар кимлар?

CHERY AUTO

Нуфузли "Transfermarkt" портали мутахассислари Германия чемпионатидаги айрим футболчиларнинг янгиланган нархини эълон қилди.

Tecno

Янгиланишдан сўнг энг қимматлашган футболчи "Бавария" ва Франция терма жамоаси футболчиси Майкл Олисе бўлди. Унинг нархи 30 миллионга ошиб, 130 миллионга еврога етди. Ундан кейинги поғонани "Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Жан Узун (+27 миллион евро ) эгалаб турибди. Туркиялик футболчининг жорий қиймати 45 миллион евро бўлиб турибди.

Учинчи ўринни 18,5 миллион еврога нархи ошган икки нафар футболчи эгаллаб турибди. Улар "Лейпциг"дан Ян Дьоманде ва "Бавария"дан Леннарт Карль. Уларнинг олдинги нархи 1.5 миллион еврони ташкил этган, айни вақтда эса улар 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!