Бундеслигада мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди

  • 21 May 21:50
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Харри Кейн 2024-25 йилги Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Англия терма жамоасининг 31 ёшли ҳужумчиси "Бавария" таркибида чемпионликни қўлга киритди - бу унинг фаолиятидаги биринчи соврин бўлди. Харри, шунингдек, кетма-кет иккинчи йил Бундеслиганинг энг самарали тўпурари бўлди - у 31 ўйинда 26 та гол уриб, 8 та голли узатма берди. У "гол+пас" тизими бўйича ҳам етакчи ҳисобланади.

Tecno

Кейн бу мавсумда "Бавария" сафида асосий таркибда майдонга тушганида, мюнхенликлар 22 марта ғалаба қозониб, 6 марта дуранг ўйнаган ва мағлубиятга учрамаган.

Англиялик футболчи жорий мавсумда ўн марта жамоасининг дастлабки голини уриб, "Бавария"ни 1:0 ҳисоби билан ҳисобда олдинга олиб чиқди. У гол урган беллашувларда жамоаси ғалаба қозонди. Кейн майдонда ўртача ҳар 92 дақиқада бир марта дарвоза тўрини ишғол этди.

Comments

You must be logged in to commet!