
Бундеслига. "Бавария" очко йўқотди
Бундеслига 26-туридан ўрин олган "Хоффенхайм" - "Бавария" тўқнашуви якунланди. Мазкур баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, 32-дақиқада Баумгартнер ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Левандовски мувозанатни тиклади.
Ушбу дурангдан сўнг мюнхенликлар ҳисобидаги очколар сони 60 тага етди. Айни вақтда улар Германия чемпиоанати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 44 очкоси бор "Хоффенхайм" 5-поғонани банд этган.
Фикрлар