
Бунақаси бўлмаган: Салоҳ биттадан бешта соврин эгаси бўлди
“Ливерпуль”нинг чемпион бўлишига улкан ҳисса қўшган Муҳаммад Салоҳ чемпионлик мавсуми бўйича жами бешта индивидуал совринни қўлга киритди.
Squawka статистик портали маълумотига кўра, мисрлик тўпурар бу натижа эришган Англия чемпионатлари тарихидаги ягона ўйинчига айланди.
Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) Муҳаммад Салоҳни йилнинг энг яхши футболчиси соврини билан тақдирлади.
Бундан ташқари, 33 ёшли юлдуз 2024-2025 йил якунлари бўйича АПЛ тўпурари сифатида “Олтин бутса”, АПЛ энг яхши плеймейкери, Англия чемпионатининг энг яхши футболчиси, Англия футбол журналистлари ассоциация талқини бўйича йил ўйинчиси учун аталган совринларни ўзини қилди.
Муҳаммад Салоҳ чемпионлик мавсумида чемпионатнинг 38 та учрашувида ўз ҳисобига 29 та гол, 18 та ассист ёздириб қўйди ва жамоа муваффақиятларига катта ҳисса қўшди.
Фикрлар