Бунақа маош турганда Европада нима қиламан?

CHERY AUTO

Европа футболининг энг ёрқин ҳужумчиларидан бири Виктор Осимхен фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириб, молиявий имкониятларини яхшилаб олишга қарор қилди.

Tecno

Таниқли инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, нигериялик футболчи “Ал-Ҳилол” билан шахсий шартнома шартларини келиб олган.

Унга кўра, 26 ёшли тўпурар шайхлар билан 2029 йилнинг ярмигача давом этадиган битим тузади ва унга биноан ҳар мавсум учун 35 миллион евродан маош олади.

Осимхеннинг трансфер ҳуқуқи “Наполи”га тегишли. Ўтган йили ёзда ҳужумчи жамоа раҳбарияти билан келиша олмай қолгани учун мавсумни ижара асосида “Галатасарой”да ўтказишига тўғри келди.

Қимматбаҳо ҳужумчига Европанинг бир неча грандлари ҳам оғиз солаётган эди. Бироқ Осимхен Саудия Арабистонига кўчб ўтишни маъқул топди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!