Бугун Испания Суперкубоги бошланади

  • 8 январь, 2020, 16:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор Испания Суперкубоги жорий йилдан бошлаб янгича форматда ўтказилади.

Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган ушбу мусобақада жами 4 та жамоа иштирок этади. Булар “Реал” Мадрид, “Валенсия”, “Барселона” ва “Атлетико” Мадрид клубларидир.

Бугун “Реал” ва “Валенсия” жамоалари ўртасида ярим финалнинг дастлабки баҳси бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

“Барселона” ва “Атлетико” Мадрид ўртасидаги иккинчи ярим финал ўйини эса эртага худди шу вақтда бўлади.

Ярим финал ғолиблари 12 январь куни финалда бош соврин учун курашишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!