
Бугун 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилади
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги баҳслари старт олди. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 2 нафар аъзоси рингга кўтарилди. Улардан Сабина Бобоқулова ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
-51 кг: Сабина Бобоқулова - Келсей Оаклей (Англия) 4:1
-60 кг: Ситора Турдибекова - Гизем Озер (Туркия) 1:4
Бугун 3 нафар ҳамюртимиз кун давомида саралаш жангини ўтказади. Жуфтликлар билан танишинг:
-54 кг: Феруза Казакова - Анел Сакиш (Қозоғистон)
-57 кг: Хуморабону Мамажонова - Ши-Йи Ву (Хитой Тайпейи)
-75 кг: Азиза Зокирова - Оливия Тоборек (Польша)
Фикрлар