Бу зиддиятга ечим борми?

  • 14 сентябрь, 2022, 06:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ юлдузлари – Неймар ва Килиан Мбаппе ўртасидаги зиддиятга ҳали тўлиқ барҳам берилгани йўқ ва бу ҳолат жамоанинг ички муҳитига таъсир қилмоқда, деб хабар тарқатди Goal портали.

Tecno

Инсайдерларнинг таъкидлашича, Париж клубининг ягона етакчиси бўлишни истаётган Килиан Мбаппе жамоа ичида Неймарнинг таъсири кучайиб бораётганидан хавотирди.

Бразилиялик юлдуз эса анчадан бери франциялик ҳамкасбини майдонда ва ундан ташқарида худбинликни ошириб юбораётганликда айбламоқда. Хусусан, Чемпионлар лигасининг “Ювентус”га қарши ўтказилган учрашувида бу яққол кўринди.

Ўша баҳсда Мбаппе дарвоза қаршисида бўш турган Неймарга тўпни узатмасдан ўзи тепди ва қулай вазиятни барбод қилди. Неймар бу ҳолатга эътироз билдирди.

Айни пайтда ҳар икки футболчига бош мураббий Кристоф Галтье таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Мураббий шогирдларидан ҳеч бўлмаса, телекамералар қаршисида ҳиссиётларга эрк бермасликни талаб қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!