Бу хабар биз учун зарба бўлди

  • 23 Sep 19:00
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн “Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штегеннинг “Вильяреал”га қарши баҳсдаги жароҳати ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, Тер Штеген 6-7 ойни ўтказиб юборади.

Tecno

-Маркнинг жароҳати ҳақидаги хабар биз учун катта зарба бўлди. Биз уни терма жамоада майдонда жуда соғинамиз. Биз унга операцияни енгил ва тез ўтказишини ва сафимизга сўғ-саломат қайтишини тилаймиз, - деди германиялик мутахассис.

Мануель Ноер ёзда терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилгач, айнан Тер Штеген Германия терма жамоасида биринчи рақамга айланганди.

Comments

You must be logged in to commet!