
Бу соврин ва ЕЧЛ йўлланмаси сени қутқармайди!
“Тоттенхэм” раҳбарияти жамоа Европа лигасида ғолиб чиққанига қарамай, бош мураббийи Анге Постекоглуни лавозимидан озод этишга қарор қилди.
Football Insider нашрининг ёзишича, 17 йиллик танаффусдан кейин қўлга киритилган халқаро миқёсдаги нуфузли соврин ҳам австралиялик мутахассисни истеъфодан қутқариб қола олмади.
Бунга жамоанинг Англия Премьер-лигасидаги қониқарсиз натижалари сабаб бўлди. “Шпорлар” мавсумни 17-ўринда якунлади.
Таъкидлаш жоизки, Анге Постекоглу фаолияти давомида Австралия, Греция, Япония ва Шотландия чемпионатларида ишлаган ва унинг аксарият жамоалари миллий чемпионатларда ғолиб чиққан.
Энди “Тоттенхэм” жамоани Англия Премьер-лигасига ва Европа Чемпионлар лигасига пухта тайёрлай оладиган бошқа мутахассис топиши талаб этилади.
Фикрлар