
Бу икки футболчи келса, рақибга қийин бўлади
“Челси” келаси мавсум олдидан таркибини ҳужумкор футболчилар билан кучайтирмоқчи.
“Аристократлар” одатдагидек ўзларига ёққан ўйинчи учун маблағни аямайди.
Бу гал лондонликлар икки ҳужумкор футболчи – Майкл Олисе (“Кристал Пэлас”) ва Беньямин Шешко (“Лейпциг”) каби янги ижрочиларни нишонга олди.
Express Sport нашрига кўра, клуб хўжайинлари уларнинг ҳар иккисини таркибга қўшиб олмоқчи. Ҳужум қилишни яхши кўрадиган бу чарм тўп усталари учун “Челси” 115 миллион фунтдан воз кечишга тайёр.
Ҳисоб-китобларга кўра, 21 ёшли Шешко 55 миллион фунтга баҳоланмоқда. Олисенинг трансфер нархи 60 миллион фунтни ташкил қиляпти.
Фикрлар