Бу гаплар Месси мухлисларининг кўнглини кўтариши аниқ

CHERY AUTO

Нассер Ал-Хелайфи Лионель Мессининг ПСЖдаги илк мавсуми борасида фикр билдирди. 

"Еттита олтин тўпни қўлга киритган инсонни танқид қилиш тўғри эмас. Месси тарихга кириб улгурган. Бу унинг энг яхши мавсуми эмас. Сабаби, Лео 20 йил "Барселона"да тўп тепди ва янги клуб, янги лига ва янги маданиятни ўзи учун кашф этди. Шунингдек, унинг оиласи ҳам. 

Ўтган мавсум у коронавирусга ҳам чалинганди. Осон эмас. Келгуси мавсумда биз энг яхши Мессини кўрамиз. 

Ушбу битим илк мавсумдаёқ молиявий томондан фойдали бўлди. Мбаппе билан ҳам худди шундай бўлади", - деди Хелайфи. 



Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!