
Бу футболчи “Манчестер Юнайтед”га энди керак эмас
"Манчестер Юнайтед" энди "Аякс" ҳужумчиси Антони билан шартнома имзолашдан бош тортди, дея хабар беради журналист Тайрон Маршалл.
Манба берган хабарга кўра, манкунианликлар раҳбарияти жамоанинг қанот ҳужум чизиғи муаммоли позиция эмас деб ҳисобламоқда. Шу боис, “қизил иблислар” футболчини сотиб олишни фикридан қайтди.
"Аякс" ўз футболчисини сотиш орқали 80 миллион евро атрофида ишлаб олмоқчи экани хабар қилинганди.
22 ёшли бразилияликнинг Амстердам клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” портали Антонининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда вингер “Аякс”нинг барча мусобақалар доирасидаги 38 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 10 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар