
Бу бола Мессининг ўрнига қолади!
Германия терма жамоаси ва “Бавария”нинг собиқ футболчиси Лотер Маттеус мюнхенликлар таркибида порлай бошлаган 19 ёшли Жамол Мусиалани Лионель Мессига қиёслади.
- Жамол дунёнинг энг зўр футболчиси бўлишини тилаймиз. Ҳозир у ўсишда давом этмоқда. Ўз ўйини, чаққон ҳаракатлари, дриблинглари билан менга Мессини эслатиб юборяпти.
Агар шу ҳаракатларини давом эттирса, яхши жамоада кўп нарсаларга эришиши мумкин.
Мусиалада “Олтин тўп” соҳиби ва жаҳоннинг энг зўр ўйинчиси бўлиш учун барча салоҳиятга эга.
Шунга қарамай, Жамол анча камтарин йигит. Доимо ўз маҳоратини ошириш ҳаракатида. Буларнинг бари унга иштиёқ бағишлайди. Агар у бу иштиёқни сақлаб қолса, Роберт Левандовскидек сермаҳсул бўла олади, - деди Лотер Маттеус.
Мусиала “Бавария” асосий таркибида 82 та учрашувда қатнашиб, 19 та гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар