
Бошкович биринчи марта Қосимовни мағлуб қилди
Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - ОКМК баҳси бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 4:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда Люпчо Дориев дубль қилган бўлса, Самандар Мавлонқулов ва Шоҳруҳ Абдурахмонов биттадан гол уришди.
Шу тариқа, Иван Бошкович мураббийлик фаолияти давомида биринчи марта Миржалол Қосимовни мағлуб қилди. Ўтган 6 та учрашувда Қосимов шогирдлари 5 та ғалабани қўлга киритган бўлса, 1 маротаба дуранг натижа қайд этилганди.
"Сўғдиёна" биринчи даврадаги реваншни ҳам олди. Олмаликдаги баҳсда 3:2 ҳисобида ОКМК "бўрилар"ни таслим қилган.
Фикрлар