Бош мураббий Мбаппенинг эътирозига жавоб берди

  • 11 октябрь, 2022, 20:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франция чемпионатининг навбатдаги турида ПСЖ “Реймс” жамоаси билан дуранг ўйнаганидан кейин Килиан Мбаппе бош мураббий Кристоф Гальте қўллаётган тактикада ўзига берилган ролга эътироз билдирганди.

Tecno

Бош мураббий бу ҳолатга изоҳ берди.

- Мен Мбаппе Франция терма жамоасидаги каби ҳаракат қилиши унга қулай эканини биламан. Килиан севимли позициясида ўзи истаганидек ўйнашини таъминлаш мақсадида ёзда яна бир ҳужумчи олмоқчи бўлгандик, - деди Кристоф Галтье.

Мбаппе жорий мавсумда барча турнирларда 12 та учрашувда рақиблар дарвозасига 11 та тўп киритди. Шунга қарамай, бу ҳужумчи жамоадошларига жуда кўп муаммо келтириб чиқармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!