"Боруссия" юлдузи АПЛга ўтиши кутиляпти

CHERY AUTO

Карим Адейеми "Астон Вилла"нинг эътиборини тортди. 

"Daily Mail" хабарига кўра, Бирмингем клуби "Боруссия Дортмунд" вингери билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда. 

Аввалроқ, 22 ёшли футболчи "Челси" ва "Ювентус" радарига тушганди. 

Дортмундликлар Адейемини 35 миллион фунт стерлингга сотишга тайёр. 

Ўтган мавсумда немис футболчи Бундеслигада 21 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. 



 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!