"Borussiya M" - "Borussiya" Dortmund: Matnli translyatsiya
Assalomu aleykum, qadrli futbol ixlosmandlari! Germaniya Kubogi chorak finalidan o‘rin olgan "Borussiya M" - "Borussiya" Dortmund bahsiga xush kelibsiz. O‘yinni saytimiz orqali matnli ko‘rinishda kuzatib borishingiz mumkin. Matnli translyatsiyani Abdulla Mannonov olib boradi.
- 90+7'

Учрашув якунланди! "Боруссия" Дортмунд Санчонинг ягона суперголи эвазига ярим финалга йўл олди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+6'

Бурчак тўпи бу сафар дортмундликлар томонидан ижро этилади.
- 90+5'

ЯЯна бир бор бу иш амалга ошириладиган бўлди, ҳимоячилар фаол.
- 90+4'

Гладбахликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 90+3'

Махмуд Даҳуд ҳам сариқ карточка олди, бу у учун учрашувдаги 2-си эди, ва у майдондан четлатилади.
- 90+2'

Рами Бенсебаини жанжал ва қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 90+1'

Беллингхэм ўрнига Дан Аксель-Загаду ўйинга қўшилди.
- 90+'

Ўйинга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 88'
"Боруссия М" футболчилари позицион ҳужумда фаол.
- 83'

Ройс бурчакдан тўпни ҳаволатиб жарима майдони ичига етказиб берди, хавфли вазият бўлиши мумкин.
- 82'

"Боруссия М" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келтира олмади.
- 77'

Яна 2 ўзгариш: Штиндль ва Крамер ўрнига Вольф ҳамда Закария ўйинга қўшилади.
- 77'

Ўзгариш: Маркус Тюрам ўрнига Бреел Эмболо ўйинга қўшиладиган бўлди.
- 76'
Хуммелснинг 11 метрлик нуқта устидан боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 74'

Бурчакдан тўпни Марко Ройс ўйинга киритиб беради.
- 69'

Мезбонларда ҳам ўзгариш: Йонас Хофманн ўрнига Валентино Лазаро ўйинга қўшилди.
- 68'

Жейдон Санчо гол уриши билан захирага олинди, ўрнига Торган Азар ўйинга қўшилди.
- 67'

ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Қандай чиройли гол! Санчо тўпни қанотда қабул қилиб олди ва айланма зарбани ишга солиб, устунга теккизиб дарвоза тўрига жойлаб қўйди! Бу энди аниқ гол! 0-1!
- 66'

Йонас Хофманн бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 64'
Санчо хавфли узатма амалга ошириши мумкин эди, бироқ рақиб футболчиси тўп йўлига оёғини қўйиб қолди.
- 62'
Алессан Плеа қўпол ўйнаб, ҳужумни тўхтатиб қўйди.
- 60'

Ҳимоячиларнинг фаоллиги туфайли Хофман яна бир бор бурчакдан тўпни ўйинга киритади.
- 58'

Йонас Хофманн бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 55'

Бу вазиятда фол бўлган экан. Шу сабабли ВАР голни инобатга олмади.
- 54'
Гол инобатга олинмаслиги мумкин! Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади.
- 53'

ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Холанд жарима майдончаси ичига тезкорлик билан ёриб кирди ва дарвоза марказига тўпни жойлаб қўйди! 0-1!
- 52'
Тюрам ҳужумда фол қайд этди.
- 50'

Марко Ройс ҳакамга қаршилик қилиб, эътироз билдиргани ва қўполлашгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 48'
Холанд жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди.
- 46'

Иккинчи бўлим бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+2'

Биринчи бўлим якунланди.
- 45+1'

Маркус Тюрамнинг голи офсайд сабабли инобаттга олинмади.
- 45+'

1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45'

Бурчакдан тўпни мюнхенгладбахликлар ўйинга киритади.
- 44'
Нойхаус жарима майдончаси ичига тўпни узатди, тўп бурчакка чиқарилди.
- 41'
Кристоф Крамер ўйин қоидасини бузди. Йиқитилган рақиб жароҳат олган бўлиши мумкин.
- 40'
Штефан Лайнер кераксиз жойда фол қайд этди.
- 39'
Маҳмуд Даҳуд рақибининг футболкасидан тортиб қолди, буни илғаган ҳакам фол қайд этди.
- 36'
Эрлинг Браут Холанд жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва дарвозага кучли зарба берди, ўнг томонга йўналтирилган бу зарба дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.
- 34'

"Боруссия" Дортмунд бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади.
- 32'
Ларс Штиндль ажойиб вазиятни қўлдан бой берди, зарбага бироз куч етишмади.
- 30'
"Боруссия Мёнхенгладбах" аъзолари жарима зарбасини ижро этишади.
- 29'

Маҳмуд Даҳуд қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 27'
"Боруссия Мёнхенгладбах" аъзоси Нико Эльведи бу вазиятда ҳақ эмас. У қоидага зид ўйнади.
- 24'
Яна бир қўпол ўйин. Ларс Штиндлнинг бу ҳаракати учун ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди.
- 21'
Рами Бенсебаини ўйин қоидасини бузди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 17'
Тюрамнинг зарбаси дарвоза тўққизлигидан жой олиши мумкин эди, бироқ кучли зарбага аниқлик етишмади.
- 16'
"Боруссия М" аъзолари тўпни бир-бирига аниқ узатмалар амалга оширган ҳолда ўзида ушлаб турибди.
- 11'
Хофманнинг пасини қанотда қабул қилиб олган Санчо жарима майдончаси ичига тўпни узатди, бироқ ҳимоячилар фаоллик қилишди.
- 10'

Ларс Штиндльнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди! Ажойиб сейв.
- 8'
Нико Шулц ўйин қоидасини бузди.
- 9'
Санчо тўпни жарима майдончаси ичига ҳаволатиб етказди, ҳимоячининг хатосидан сўнг Ройс дарвозага зарба берди. Бироқ тўп анча юқорилаб кетди.
- 7'

Йонас Хофманн офсайдда қолиб кетди.
- 5'

Учрашувда мажбурий ўзгариш: Рафаэль Геррейро жароҳат олди ва майдонни тарк этди, унинг ўрнига Нико Шулц ўйинга қўшилди.
- 2'
Хофмандан пасни қабул қилиб олган Тюрам дарвозага тўпни йўналтирди, бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Кубок баҳслари ўзгача тусда.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Кубоги чорак финалидан ўрин олган "Боруссия М" - "Боруссия" Дортмунд баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатинг, трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бирга бўлади.



Fikrlar