
"Боруссия Д" Рюэрсон билан шартномани янгилади
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Юлиан Рюэрсон клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Унга кўра, томонлар ўртасидаги келишув 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
26 ёшли норвегиялик ҳимоячи "Боруссия" сафига 2023 йилнинг январида "Унион Берлин" клубидан 5 миллион эвро эвазига кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда футболчи жами саккизта ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. Дортмунд клуби ҳозирда Бундеслига турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Рюэрсон Норвегия терма жамоаси сафида шу кунгача 26 та ўйин ўтказган. Трансфермаркт портали футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар