"Боруссия Д" ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса ҳам Холанд жамоада қоладими?

  • 07 Feb 15:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Боруссия" Дортмунд клубининг Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаган тақдирда қандай йўл тутиши бўйича режа ишлаб чиқди.

Tecno

Агар Дортмунд клуби мавсум якунида ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқмаса, асосий таркибнинг қатор футболчиларини сотишга мажбур бўлади. Гап Жейдон Санчо, Рафаэл Геррейро, Юлиан Брандт ва Жованни Рейна ҳақида кетмоқда.

Sport1 мухбири Патрик Бергернинг маълум қилишича, омадсизлик юз берган тақдирда ҳам, “Боруссия” раҳбарияти жамоа тўпурари ҳисобланган Эрлинг Холандни таркибда сақлаб қолмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” Дортмунд ортда қолган 20 турдан сўнг, 32 очко жамғарган ҳолда 6-ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!