
Боксчиларимиз Польшадан 9 та медал билан қайтмоқда
Хабар берганимиздек, 10-17 май кунлари Польшанинг Варшава шаҳри World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг иккинчи босқичига мезбонлик қилди. Куни кеча мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, Тўлқин Қиличев бошчилигида жамоамиз 6 та олтин, 1 кумуш ва 2 та бронза билан мусобақани якунлади.
Олтин медал:
-55 кг. Миразизбек Мирзаҳалилов
-65 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг. Жавоҳир Умматалиев
-85 кг. Акмалжон Исроилов
+92 кг. Жаҳонгир Зокиров
Кумуш медал:
-57 кг. Хуморабону Мамажонова
Бронза медал:
-60 кг. Самандар Олимов
-70 кг. Гофур Тоҳиров.
Мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Даврон Гафуров, Лазизбек Зокиров, Алимардон Достанов, Аъзим Худайқулов.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар