Боксчиларимиз жамоадоши Ражаб Бутаев Шаҳрам Ғиёсовнинг собиқ рақиби билан жанг ўтказди

  • 17 апрель, 2022, 09:05
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) фаолият олиб бораётган россиялик Ражаб Бутаев WBА Regular камари ҳимоя жангида литвалик Эймантас Станионисга қарши рингга кўтарилди. Тўлиқ 12 раунд давом этган баҳсда Станионис очколар (113-114, 117-110, 116-111) ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда ушбу камарнинг янги эгасига айланди. Ғалабадан сўнг, Станиониснинг рекорди 14-0 (9 нокаут) кўриниш олган бўлса, Бутаевники 14-1 (11 нокаут)га ўзгарди. 

Tecno

Эслатиб ўтамиз, Ражаб Бутаев ҳамюртларимиз билан биргаликда Жоэл Диаз қўл остида машғулотлар олиб боради. Станионис ҳам биз учун бегона эмас. У Рио олимпиадасида Шаҳрам Ғиёсовга имкониятни бой берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!