Бокс. Жаҳон чемпионатидаги иштирокимиз ҳақида қизиқарли фактлар билан танишинг!

  • 15 сентябрь, 19:27
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 4-14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди. Қкйида бизнинг иштирокимизга оид энг қизиқ фактлар билан танишишингиз мумкин.

Tecno

1. Ўзбекистон терма жамоаси дунё биринчилигида илк бор 6 та олтин медал олди;

2. Йигитларимиз 6 та олтин ва 1 та кумуш медали билан эркаклар терма жамоалари орасида биринчи бўлишди;

3. Абдумалик Халоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритишди;

4. Эркаклар ўртасида барча вазн тоифаларидаги олтин медаллар фақат Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоаларига насиб этди;

5. Абдумалик Халоков ва Акмалжон Исроилов барча жангларда ҳар бир раундни 5:0 ҳисобида ўз фойдаларига ёздириб қўйишди;

6. Тўрабек Ҳабибуллаев, Акмалжон Исроилов, Жавоҳир Умматалиев ва Фазлиддин Эркинбоев биринчи бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашишди ва илк уринишдаёқ олтин медалга сазовор бўлишди;

7. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижасини (1 та кумуш ва 3 та бронза) такрорлади.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olim
15/09/2025 20:29
Yashasin bokschilarimiz.