Бокс. Бугун яна 4 нафар вакилимиз жаҳон чемпионати медаллари учун рингга кўтарилади

  • 22 ноябрь, 2022, 13:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Испанияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпионатида чорак финал жанглари давом этади.

Tecno

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, бугун мусобақада терма жамоамиз таркибидаги 4 нафар ёш чарм қўлқоп усталари ярим финал йўлланмаси учун жанг олиб боришади.

Жуфтликлар билан танишинг:

Йигитлар:
-71 кг: Фазлиддин Эркинбоев – Султон Османли (Туркия)
-75 кг: Бахтиёр Асадов – Сулайммон Самгули (Марокаш)
-80 кг: Раҳматулло Бойматов – Михаил Самаладис (Греция)

Қизлар:
-75 кг: Саҳобат Ҳусанова – Габриелла Казар (Эквадор)

Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувлардан сўнг 6 нафар боксчимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!