Блаттерга қўйилаётган икки айбловдан бири олиб ташланиши мумкин

  • 11 апрель, 2020, 21:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Швейцария прокуратураси ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттерга қарши очилган 2 та ишдан бирини ёпмоқчи. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, собиқ амалдордан телетрансляциялар сотиш ваколатини суистеъмол қилганлик тўғрисидаги айбловни олиб ташлашмоқчи.

2005 йилда Блаттер Кариб денгизи футбол иттифоқига "ЖЧ-2010" ҳамда "ЖЧ-2014" мусобақалари трансляция ҳуқуқини 600 минг долларга сотиш тўғрисидаги шартномани имзолаган. Бу келишув эса ФИФА талабларига умуман зид равишда амалга оширилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!