Бизга Мбаппе керакмас!

  • 29 июль, 2023, 19:29
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти қутилишни истаётган Килиан Мбаппедан Англия грандлари бирин-кетин юз ўгирмоқда.

Tecno

Қимматбаҳо футболчини фақат Англия клублари ва “Реал” олиши мумкин. Бироқ, англияликлар 24 ёшли ҳужумчини олишга жазм этаётгани йўқ.

“Манчестер Сити” раҳбарияти Килиан Мбаппе учун кураш олиб бормаслигини маълум қилди. “Шаҳарликлар” бу трансферни амалга ошириш учун молиявий имкониятга эга бўлса-да, эътиборини бошқа позицияларни кучайтиришга қаратади.

Хосеп Гвардиола олдинги чизиқда ўзини кўрсата олган Эрлинг Холандга тўлиқ ишонч билдиради. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!