
Бизга Ҳусанов етишмади! “Сити” фанатлари Ҳусанов ҳақида яна нималар деяпти?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов худди “Ланс”да бўлгани каби қисқа муддатда “Манчестер Сити”нинг ҳам асосий ҳимоячиси мақомига кўтарилиб олди.
Буни жорий мавсумдаги фактлар исботлаб турибди. Абдуқодир Англия Премьер-лигасида тўртта ва Европа Чемпионлар лигасида битта ўйин ўтказди. Легионеримиз тўлиқ ўйнаган икки ўйинда “Манчестер Юнайтед” ва “Наполи” футболчилари “Сити” дарвозасига йўл топа олмади.
Ҳусанов жароҳат олиб, майдонни тарк этган икки ўйинда эса, рақиблар – “Брайтон” ва “Арсенал” манчестерликлар дарвозасини ишғол қилди. “Брайтон” сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетган бўлса, “канонирлар” ўз майдонида мағлубиятдан қутилиб қолди.
Sports.uz портали “Арсенал” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги учрашувдан кейин “шаҳарликлар”га мухлислик қилаётган фанатларнинг ижтимоий тармоқда Абдуқодир Ҳусанов ҳақида билдираётган фикрларини ўрганиб чиқди ва улардан айримларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
Calmie Alhajy:
Ҳусанов – бизни қутқариб келаётган ягона футболчи эди...
Chuma Nkanyezi Nosasa:
Абдуқодирнинг жароҳат олгани менда хавотир уйғотди.
Cristian KP:
Ҳусановнинг сафдан чиққани биз учун катта зарба.
Kevin Morrow:
Нега зўр ўйинчилар доим жароҳат олади? Жамоамизнинг энг зўр ўйинчиларида шундай бўляпти. Илгари Серхио Агуэро кўп шикастланарди. Кейин бу ҳолат Родри, Кевин де Брюйне, Жон Стоунзда кузатилди. Энди эса, янги топ-ҳимоячимиз Ҳусанов иккинчи бор жароҳат олди.
Gabriel Dee:
Ҳусанов жамоамизнинг келажаги бўла оладиган ягона ҳимоячи...
Edie Akoo Nelson:
Агар шу жароҳат бўлмаганида, Мартинелли гол уролмасди.
Andy Fordyce:
Ҳусанов ўзидан олдинда бўлган Троссардан ўзиб кетганини кўрдингларми? Ана тезлик...
Make Out Hills:
Ҳусанов аслида гол урган Габриэл Мартинеллидан ҳам тезкор.
Edie Akoo Nelson:
Абдуқодир қанча масофадан Троссарга етиб олганини кўрдингларми? Агар Ҳусанов майдонда бўлганида Мартинеллига зарба йўллаш имконини бермас эди.
Nicklas Andreasen:
Ҳусанов “чақмоқ”, буқадек кучи бор ва ўйинни зўр ўқий олади. Жуда катта талант.
Sammy Kim:
Ҳусанов бўлганида Мартинелли гол уролмасди.
Fŕeßh Latinøva:
Ҳусанов анча ёш ва тезкор Мадуэкенинг ҳам додини берган эди...
Yamikani Chinkango:
Ҳусанов жамоамизнинг энг зўр ҳимоячисига айланиб бўлди.
Ain't Tanjiro:
Ҳусанов иккинчи бўлимда ҳам ўйнаганида “Манчестер Сити” ғалабани ушлаб қоларди.
Baeti Molefi:
Ҳусанов Мартинелли тўпни қабул қилмасидан уни тўсиб қўярди.
Ibra Him:
“Реал”га қарши ўйинда Ҳусанов Винисиусни нима қилишини ҳозирдан тасаввур қиляпман...
Paul Nhlapo:
Абуқодир Кайл Уокернинг ўрнини тўлиқ босди. У ўйиндан ўйинга кучайиб боряпти. Ҳали энг зўр ҳимоячи бўлади.
Clement Lazarus:
Ҳусанов ҳайратга соляпти. Тез югуришидан ташқари, тез ўйлайди ва тез қарор қабул қилади.
Katleho Ntjatje:
Ҳусановни нега алмаштиришди, кимдир тушунтириб берсин? Гвардиоланинг қарорини тушунмадим.
Takudzwa Mututwa:
“Арсенал” футболчилари дарвозага йўл топа олмаганидан кейин уларни ўтказмаётган Ҳусановни жароҳатлаб, ўйиндан чиқариб юборди.
Collins Andiego Snr:
Ҳусанов зўр ҳимоячи. Жароҳати оғир эмас, деб умид қиламиз.
Comments