Бирорта ҳам гол урмаган футболчи А Серияда энг яхши деб топилди

  • 13 июль, 2020, 21:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Аталанта" клуби форварди Алехандро Гомес Италия А Сериясининг ўтган июнь ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда чемпионат расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Эътиборлиси, бергамоликлар сардори ўтган ой 4 та ўйинда майдонга тушди ва бирорта ҳам гол уролмади. Аммо, "Сассуоло", "Лацио" ва "Удинезе"га қарши ўйинларда жамоаси голларига ассистентлик қилиб, “Аталанта”ни кучли учликка киришини таъминлади.

32 ёшли Гомес “Аталанта” сафида 40 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 18 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!