Биринчи сен кетасан! Тўртта мағлубиятдан кейин “Ливерпуль” таркибда тозалаш бошлади

  • 29 октябрь, 23:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот Премьер-лигада юзага келган мағлубиятлар сериясидан кейин таркибда тозалаш ўтказишга қарор қилди.

Tecno

Бош мураббий қарорига кўра, клуб италиялик футболчи Федерико Кьезадан қутиладиган бўлди. 2024 йилнинг ёзида бу ўйинчи жамоага келиб қўшилганида, мерсисайдлик мухлислар жамоанинг ҳужумкорлик қобилияти кучайишини кутган эди.

Бироқ Кьеза дебют мавсумида ўзини кўрсата олмади ва барча турнирларда атиги 14 маротаба кўриниш берди холос.

Арне Слот янги мавсумда ҳам универсал ҳужумчига етарли даражада ўйин амалиёти бераётани йўқ. Кьеза ҳозирга қадар барча турнирларда тўққизта баҳсда қатнашиб, жами 245 дақиқа ўйнади ва бу вақт мобайнида иккита гол ва учта ассист муаллифи бўлди.

Бош мураббийнинг ўзи ҳам футболчининг ўйинини таҳлил қилиб, Кьеза жамоа қўллаётган ўйин услубига мос тушмаётганини ва унинг ўрнига бошқа вариантлар қидирилаётганини тан олди.

Федериконинг ўзи ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун 2026 йилнинг январида бошқа клубга ўтишга мойиллик билдирган. Агар бу трансфер ўхшамаса, италиялик ҳужумчи ёзда муҳитни ўзгаришга уриниб кўради.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!