Биринчи лига жамоаси бош мураббийи бўлса-да, уни сафар ўйинига олиб кетмади. Натижа эса "даҳшат"...

  • 27 июнь, 2022, 23:44
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Биринчи лиганинг 12-турида энг йирик ҳисоб қайд этилди. “Дўстлик Олтиариқ” – “Қумқўрғон-1977” жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар 7:0 ҳисобида рақибини тор-мор келтирди. Ҳолбуки, бунгача “Қумқўрғон-1977” “Дўстлик Олтиариқ”дан турнир жадвалида юқори ўринда эди ва йирик мағлубиятдан кейин ҳам шундай бўлиб қолмоқда.

“Қумқўрғон-1977”га мухлисларга яхши таниш бўлган Вали Келдиев бош мураббийлик қилиб келаётганини билардик. Шу сабабли ўта йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин ушбу мутахассис билан боғланганимизда мазкур сафар учрашувига бормаганлигини айтди. Қизиғи, мураббийнинг ўзи ҳам нима учун сафарга олиб кетилмаганлигининг сабабини билмаслигини айтди. Бундан ташқари, яна айрим етакчилар ҳам бормаган.

вали_1

Рости, бу ҳолатдан ажабландик. Қанақасига, бош мураббийсиз сафар ўйинига бориш мумкин? Демак, “Қумқўрғон-1977” “бошсиз чавандоз” сифатида ўйнаган ва дарвозасидан жавобсиз 7 та голни ўтказган. Албатта, йирик мағлубиятга меҳмонлар ўйинчисининг биринчи бўлимда қизил карточка туфайли майдондан четлатилиши ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Барибир Вали Келдиевнинг ўзи ҳам жамоаси билан сафарга бормаганидан ҳайрон. Биринчи лигада шунақа ишлар...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!