Бир пайтлари Шомуродов билан рақобат қилган футболчи "юлдузлар тўдаси"га йўл олади

CHERY AUTO

"Сассулоло" клубининг 23 ёшли ҳужумчиси Жанлука Скамакка фаолиятини ПСЖ сафида давом эттириш арафасида турибди. 

Дастлаб, парижликлар у учун 30+5 миллион евро таклиф қилган, аммо Италия клуби бу таклифни рад этганди. Айни вақтда Франция гранди Жанлука учун 40 миллион евро тўлашга тайёр. 

Шундай бўлса-да, "Сассуоло" ўз ҳужумчиси учун 50 миллион евро сўрамоқда. 

Ўтган мавсумда Скамакка А Сериянинг 36 ўйинида майдонга тушиб, 16 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган. 


Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!