Бир киши кам бўлиб ўйнаган "Насаф"ни "Навбаҳор" таслим этди
Ўзбекистон Суперлигаси 16-турининг сўнгги беллашуви "Насаф" - "Навбаҳор" ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Баҳс тақдирини "лочинлар"нинг бразилиялик легионери Коста Гуттинер томонидан 83-дақиқада киритилган ягона гол ҳал этди. 72-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда, бош ҳакам Зокир Қодиров мезбонлар вакили Ойбек Бозоровга қизил карточка кўрсатди.
Ушбу ғалаба натижасида "Навбаҳор" очколари сонини 23тага етказиб олган ҳолда, 7-ўринга кўтарилиб олди. 6-поғонадаги "Насаф" 24 очко жамғарган.
- 90+6'

Учрашув ўз якунига етди. "Насаф" муросасиз ўтган баҳсда кичик ҳисобда мағлубиятга учради.
 - 90+5'

Паншанбе ўрнини Ғуломов эгаллади.
 - 90+5'
Насафда сўнгги зарбани берадиган футболчи топилмаяпти
 - 90+4'
Навбаҳор тўпни ўзида сақлаб туришга ҳаракат қилмоқда
 - 90+2'
Насафнинг деярли барча футболчиси олдинга чиқмоқда. Наманганликлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда
 - 90+'

6 дақиқа қўшиб берилди
 - 90 '

Абдураҳимов Абдуллаевни, Нуруллоев эса, Мозговой ўрнини эгаллади
 - 89'
Насаф жуда қулай имкониятни бой берди
 - 88'
Насаф вазиятдан келиб чиқиб бор кучини ҳужумга қаратмоқда
 - 86'
Насаф стандарт вазиятга эга эди. Станоевич узоқ масофадан ноаниқ зарба йўллади
 - 85'
Заҳирадан майдонга тушган футболчи ҳисобни очмоқда. Насаф қандай жавоб қайтаради?
 - 83'

ГООООООООООООООЛ! "Навбаҳор" ҳисобда олдинга ўтиб олди!
Коста ҳисобни очди. Унинг узоқ масофадан берган зарбаси нишонга аниқ борди
 - 82'

Саитов ўз ўрнини Манноновга бўшатиб берди
 - 81'

Насаф сҳужумда фол ишлатди. Тўп яна Навбаҳорда. Акмал Мазгвой ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточкага лойий кўрилди
 - 79'

Норчаевга нисбатан қўпполлик учун Тигр сариқ карточкага лойиқ кўрилди
 - 76'

Бурчак зарбасидан сўнг, ҳимоячилар тўпни бартараф этди
 - 74'
Наманганликлар темпни оширмоқда. Энди мезбонларга осон бўлмайди
 - 73'
Бир киши кам бўлиб қолган қаршиликлар ҳужумга ўтди. Норчаевнинг зарбаси дарвоза устунига тегди
 - 72'

Ойбек Бозоров майдони тарк этди.
 - 63'
Бозоровнинг узатмасига Норчаев ета олмади.
 - 61'
Майдон эгалари тўп назоратини ўз қўлларида ушлаб турибди.
 - 59'
Ғолиб Ғайбуллаевнинг бу сафарги уринишидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
 - 58'

Дониёр Нарзуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилди.
 - 57'
Ўринбоев майдондан четлатилиниши мумкин эди. Ҳакам ўйин темпини бузиб қўйгиси келмади.
 - 56'
Ғайбуллаевниннг зарбаси ноаниқ.
 - 55'
Мезбонлар жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.
 - 54'
Забиҳилло Ўринбоевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
 - 52'
Наманганликлар бироз қалтисроқ ҳаракат қиляпти.
 - 51'

Мозговойга нисбатан қоида бузган Тельяков огоҳлантирилди.
 - 49'
Иккинчи 45 дақиқалик ҳам анча кескин курашлар остида кечмоқда.
 - 47'

Ҳошимов Норчаевга нисбатан қоида бузди ва огоҳлантирилди.
 - 46'

Иккинчи тайм бошланди!
 - 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
 - 45+1'

Танаффус!
 - 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.
 - 43'
Бўлим сўнгини "аждарлар" тўп назорати билан ўтказмоқда.
 - 41'
Норчаевнинг зарбаси ноаниқ кетди.
 - 40'
Бердиев шогирдлари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
 - 38'
Ҳакамга техник ёрдам кўрсатилди. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради.
 - 36'

Ўткир Ҳусайин Норчаевнинг яқин масофадан берган зарбасини қайтарди.
 - 35'
Жарима майдонига ёриб кирган Бозоров зарба йўллашига Юсупов йўл қўймади.
 - 32'
Навбаҳор яхши ҳимояланмоқда. Насаф узоқдан зарба беришга мажбур бўляпти. Ҳозирча урунишлар бефойда чиқмоқда
 - 30'
Энди қаршиликлар қулай стандартдан унумли фойдалана олмади. Саитовнинг узатмасига Эшмуродов аниқ зарба бера олмади.
 - 28'
Насруллаев қаноти жуда фаол бўлмоқда. Айнан унинг узатмасидан сўнг Саитов тўпни дарвозага жойлаб қўйиш имкониятидан фойдалана олмади
 - 26'
Иван берган зарба "Насаф" дарвозаси устидан ўтиб кетди. "Лочинлар" қулай стандартдан наф чиқара олмади.
 - 24'
Ўйин темпи жуда паст. Томонлар шошмасдан ҳужумга навбат билан ўтмоқда
 - 21'
Насруллаев узатган тўп манзилга етиб бормади. "Насаф" майдон марказида прессинг қилмоқда
 - 21'
Ойбек Бозоров Паншанбега нисбатан қўполлик ишлатди
 - 20'
Наманганликлар тўп назоратини ўз қўлига олмоқда
 - 18'
Дилшод Саитов стандартдан жарима майдонига тўп оширди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.
 - 17'
"Навбаҳор" футболчисининг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
 - 16'
Жарима майдонига оширилган тўпга Боян Чигер ета олмади.
 - 14'
Ойбек Бозоров доимгидек фаол ўйнамоқда. Бироқ ҳимоячилар унга қарши яхши ҳимояланяпти.
 - 12'

Дониёр Нарзуллаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
 - 10'
Дастлабки 10 дақиқалик тенг курашлар остида ўтди.
 - 8'
3 рақиби қуршовида қолиб кетган Бозоров тўп йўқотди.
 - 6'

Алиқуловнинг кучли зарбасини Ўткир Юсупов қайтарди.
 - 5'
Жарима майдони остонасида Бозоровга нисбатан қоида бузилди. "Насаф"да анча хавфли стандарт вазият.
 - 4'
Дилшод Саитов жамоадоши узатган тўпга ета олмади.
 - 2'
Меҳмонлар дарҳол фаоллик намойиш этмоқда.
 - 1'

Ўйин бошланди!
 - 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!
 



Фикрлар