Беш нафар ўзбекистонлик яккакураш устаси Дубайда жанг қилади

  • 13 Nov 19:04
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

20 ноябрь куни Дубай шаҳрида профессионал кикбоксинг бўйича турнир ўтказилади. Ушбу жанг кечасида ўзбекистонлик Мирафзал Ахтамов ҳам рингга кўтарилади. Унга марокашлик Мустафо Аварке рақиблик қилади.

Tecno

Ҳамюртимиз бунга қадар, БААнинг ММА йўналишидаги HFC промоушени билан битта жангга шартнома имзолаган ва 6 ноябрь куни кениялик Эрик Амбонгони “армбар” услуби эвазига мағлуб этганди.

Мирафзал Ахтамов 81.5 кг вазн тоифасида жанг қилади. Мазкур жанг кечасида яна Мансурбек Толипов, Жаҳонгир Муҳаммад ва яна икки нафар ўзбекистонлик кикбоксинг устаси рингга кўтарилиши кутилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!