
Беллингем “Реал”да муаммо чиқаряпти
“Реал”нинг асосий ўйинчиларидан ҳисобланган плеймейкер Жуд Беллингем жамоанинг янги бош мураббийи Хаби Алонсонинг иш юритишидан норози бўляпти.
Transfer News Live ва Onda Cero каби манбаларнинг маълум қилишича, 22 ёшли ярим ҳимоячига испаниялик мураббий қўллаётган бошқарув услуби умуман ёқмаяпти. Беллингем ўз эътирозларини “Қироллик клуби” раҳбариятига ҳам етказди.
Шунга қарамай, жамоа натижалари чакки эмас. Мадридликлар Хаби Алонсо қўл остида барча турнирларда 16 та учрашувдан 13 тасида ғалаба қозонди, битта дуранг қайд этди ва иккита учрашувда мағлубиятга учради.
Хаби Алонсо яқинда жароҳатини тузатиб, сафга қайтган Жуд Беллингемни секин-аста таркибга киритиб боряпти. Бош мураббий англиялик футболчига ўзи кўниккан даражада эркин ўйнашига рухсат берди.
Фикрлар