
Беллингем: "Биз мавсумни яхши якунлаш учун сўнгги турда ғалаба қозонмоқчимиз"
"Реал Мадрид" етакчиси Жуд Беллингем "Севилья"га қарши 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоанинг бу мавсумдаги асосий мақсади ҳақида гапирди:
"Биз мавсумни яхши якунламоқчимиз. Шу сабабли, ғалабага интилмоқдамиз, лекин бу бироз ачинарли. Чунки биз унвонлар учун курашишни истаймиз".
Англиялик футболчи "қироллик клуби"нинг келаётган Клублар ўртасида Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Бу турнир ҳар доимдагидек жуда муҳим ҳисобланади. Чунки бу яна бир унвон ва биз уни қўлга киритишни хоҳлаймиз. Бундан ташқари, бу жамоа ва клубнинг орзуси.
Шу билан бирга, бироз муваффақиятсиз ўтган мавсумдан сўнг биз кубок ютишни истаймиз" - деди мадридликлар футболчиси.
Маълумот ўрнида, "қаймоқранглилар" АҚШда бўлиб ўтадиган мусобақанинг гуруҳ босқичида "Ал-Ҳилол", "Пачука" ва "Зальцбург" билан куч синашади. Мазкур турнир 15 июньдан 13 июльгача бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Фикрлар