"Bellаtor 245" турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди

  • 12 Sep 09:26
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ҳозиргина АҚШнинг Коннектикут штати, Анкасвилл шаҳрида қад ростлаган "Mohegan Sun" аренасида "Bellator 245" турнири ўз якунига етди. Унинг марказий жангида собиқ UFC жангчилари бразилиялик Лиото Мачида ҳамда АҚШ вакили Фил Дэвис ўзаро тўқнаш келди. Мазкур жанг уларнинг иккинчи баҳси бўлиб, дастлабкиси 2013 йил "UFC 163" турнирида бўлганди. Ўшанда Фил очколар ҳисобига ғалабага эришган. 

Tecno

Бу сафарги тўқнашувда ҳам аввалгиси каби ғолиб очколар бўйича аниқланди ва яна Фил Дэвис омадли чиқиб, ғалабани илиб кетди. Мазкур ғалаба Дэвисга яримоғир вазн тоифасида чемпионлик жанги учун амалдаги камар соҳиби россиялик Вадим Немковга қарши октагонга кўтарилиш имкониятини беради. Яъни, у биринчи рақамли даъвогарга айланди. Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, Дэвис сўнгги мағлубиятини "Bellаtor 209" турнирида айнан Немковдан қабул қилиб олганди. 

Comments

You must be logged in to commet!