"Байер" Бундеслигада тарихий натижа қайд этди

CHERY AUTO

Германия Бундеслигасининг 34-тури доирасида "Байер" сафарда "Майнц" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Tecno

"Opta Franz" нашрининг маълумотларига кўра, Хаби Алонсо шогирдлари Бундеслигадаги сафар ўйинларида мағлубиятсиз серияни 34 тагача етказишди — бу мусобақа тарихидаги рекорд.

Бу кўрсаткич билан "Байер" мюнхенликларнинг собиқ натижасини ортда қолдирди.

Якунланган мавсумда "Байер" 69 очко билан 2-ўринни эгаллади ва "Бавария"дан 13 очкога орқада қолди.

Маълумот ўрнида, жамоа бош мураббийи Алонсо бир неча кун олдин ёзда жамоани тарк этишини эълон қилди. Унинг кейинги иши Мадриднинг "Реал" клуби бўлиш эҳтимоли юқори. Бундан ташқари, жамоанинг бошқа бир етакчи футболчиларига Европанинг топ клубларидан таклифлар бор. Масалан, кеча Фримпонг Мерсесайднинг "Ливерпуль" клуби билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар чиқди. Флориан Вирцга эса "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Бавария" ва "Реал Мадрид" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, германиялик ҳимоячи Жонатан Тагаям бир неча гранд клублар кўз тиккан.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию