"Бавария"нинг ишончли футболчиси кетаманга тушиб қолди!

  • 05 Jun 14:38
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" марказий ҳимоячиси Ким Мин Же ёзги трансферлар ойнасида клуб аъзолигини ўзгартириши мумкин. Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, 
 
Немис клуби футболчини сотишдан 50 миллион евро фойда олишни мўлжалламоқда. Манбага кўра, Англия, Италия ва Франция клубларининг вазиятни диққат билан кузатаётгани таъкидланмоқда. Яқин кунларда ўйинчи бўйича расмий таклифлар келиб тушиши кутилмоқда. Жорий мавсумда 28 ёшли Мин Же барча турнирларнинг 43 та учрашувида иштирок этиб, 3 та гол урди. 
 
Эслатиб ўтамиз, Жанубий кореялик ҳимоячининг "Бавария" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Тransfermarkt портали футболчининг қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!