"Бавария" юлдузи жаримага тортилди

  • 29 ноябрь, 2024, 23:28
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

 "Бавария" футболчиси Альфонсо Дэвис маст ҳолатда автомобил ҳайдагани учун қўлга тушди, деб хабар бермоқда Blick. Ҳодиса Мюнхенда тунда содир бўлган.  

Tecno

Энди 24 ёшли ҳимоячини 500 евро миқдорида жарима ва бир ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси кутмоқда. Дэвиснинг қонида 0,6 промилле алкогол аниқланган, бу енгил даражадаги мастликка тенг.  

Дэвис жорий мавсумда барча расмий мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушди ва уларда учта голли узатма амалга оширди.Қанот ҳимоячиси "Бавария"га беш йил олдин Канаданинг "Ванкувер Уайткапс" клубидан ўтгандан кейин қўшилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!