
"Бавария" ёш футболчини текинга олиб келади
"Бавария" ёш ва иқтидорли ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди.
Ёзда Мюнхен жамоаси таркибига ярим ҳимоячи Том Бишоф келиб қўшилади. 19 ёшли футболчи "Хоффенхайм"дан "Бавария"га эркин агент сифатида ўтади. Бишофнинг Бундеслига гранди билан шартномаси 2029 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.
Том Бишоф "Хоффенхайм" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу клубнинг асосий жамоаси учун 53 та ўйин ўтказиб, иккита гол урган ва бешта голли узатма берган.
Маълумот учун, клуб 22 январь куни "Бавария" Чемпионлар лигасида "Фейеноорд"га қарши сафардаги учрашувини ўтказади.
Фикрлар