"Бавария" Хави билан келишиб олди

  • 02 Jul 09:16
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" ёзнинг энг катта трансферларидан бирини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Жамоанинг айни пайтдаги асосий режаси Хави Симонс билан шартнома имзолашдир.

Tecno

Флориан Плеттенберг хабар беришича, футболчи билан мюнхенликлар келишиб олган. Энди клублар музокараларни бошлаши керак бўлади. 

Симонсни ПСЖ сотмоқчи эмас. Уни парижликлар ижарага беришни мақсад қилган. Курашда "Бавария" ёлғизмас, "Лейпциг" ҳам нидерландиялик ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда. 

"Барселона" Хавини ортга қайтариш устида ишлаётгани борасида миш-мишлар бор эди, лекин ҳозир каталонияликлар бу трансфер устида ишламаётганга ўхшамоқда. 

Comments

You must be logged in to commet!