"Бавария" ва Сане ўртасидаги келишув нима сабаб бекор қилинди?

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Лерой Саненинг келажаги ҳамон сўроқ остида қолмоқда.

Tecno

Kicker нашри олдинроқ, Саненинг характери немис клубида шубҳа уйғотаётгани сабаб ушбу трансфердан воз кечиш эҳтимоли борлиги ҳақида хабар берган эди.

Bild нашри эса, ушбу хабарни инкор қилди ва коронавирус инфекцияси ортидан келиб чиқиши кутилаётган молиявий қийинчиликлар сабаб клуб ушбу трансфер ишларини тўхтатиб турганилиги ҳақида маълумот бермоқда.

Шунингдек, клуб ва футболчи ўртасида декабрь ойида келишув амалга оширилган, бироқ Сане ўзиннинг мутассадди ташкилоти DB Ventures Limited билан ҳамкорликни тўхтатиб, LIAN Sports билан келишув имзолади.

Энди "Бавария" ва Сане ўртасидаги барча шартномалар бекор қилинади ва томонлар янгидан музокаралар столига ўтириши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!