"Бавария" устози "иссиғидан еди"

  • 22 февраль, 2023, 19:08
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Бундеслигада Менхенгладбахнинг "Боруссия"сига (2:3) қарши мағлуб бўлганидан сўнг ҳакамлар ҳақида номақбул ва ҳақоратомуз тарзда гапирди.

Tecno

Нагельсманн кечирим сўради, аммо бу уни жазодан қутқара олмади. "German Sky" нашри хабарига кўра, "қизил машина" устози 50 000 евро жаримага тортилган.

Айни дамда германиялик мутахассис "Бавария"ни Германия чемпионати доирасидаги "Унион" Берлинга қарши уй учрашувига тайёрламоқда. Жамоалар келаси якшанба, 26 февраль куни майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!