
"Бавария" супертрансферни амалга оширди!
"Ливерпуль" вингери Луис Диас "Бавария"га ўтишга яқин.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, томонлар келишувга эришиш арафасида турибди. “Бавария” колумбиялик юлдузни 75 миллион евро эвазига сотиб олади. Футболчининг ўзи билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома аллақачон келишиб олинди. Аввалроқ Луис Диасга "Барселона" ва Саудия Арабистони чемпионати вакиллари қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, 28 ёшли вингернинг "қизиллар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.
Фикрлар