
"Бавария" "Штутгарт"ни енгиб, Германия Суперкубоги соҳибига айланди
Германия Суперкубогидан ўрин олган "Штутгарт" - "Бавария" ўртасидаги беллашувда амалдаги Бундеслига чемпионлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб учрашувнинг 19-дақиқасида англиялик ҳужумчи Харри Кейн ҳисобни очди. 77-дақиқада эса ёзги трансферлар ойнасида жамоа янги келиб қўшилган Луис Диас ҳисобни 2 тага етказиб қўйди. Уларнинг икки голига Левелинг 90+4-дақиқада жавоб беришга муваффақ бўлди.
Ушбу ғалаба орқали Компани бошчилигидаги "Бавария" клуби Германия Суперкубогини боши узра кўтарди.
Фикрлар