
"Бавария" "Реал"ни доғда қолдирмоқчи
Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга билан музокараларни тезлаштирмоқчи. France Football тарқатган хабарга қараганда, немис гранди 18 ёшли франциялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ таркибга қўшиб олмоқчи.
Аммо “Бавария”нинг олдида “Реал” билан бўладиган кучли рақобат турибди. Чунки “қироллик клуби” ҳам Камавинга учун жиддий кураш олиб бормоқда.
Ўз навбатида Эдуардо ҳам “Ренн” билан амалдаги шартномани узайтиришни хоҳламаяпти. У фаолиятини гранд клуб сафида давом эттирмоқчи.
Камавинга жорий мавсум 35 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Transfermarkt портали унинг нархини 60 млн еврога баҳоламоқда.
Фикрлар